Ссылки доступа

Тожикистонда йўл ҳаракати ҳодисасидан сўнг Калашников автоматлари йўқолди


Тожикистонда милиция ходимлари тожик чегара қўшинларининг Зарафшон дарёсига чўкиб кетган «Нива» автомашинасида бўлган Калашников автоматларини излаяпти. Ўтган ҳафтада ичида бир гуруҳ Тожикистон чегарачилари бўлган автомашина жарликка қулади ва Тоғли Матчо туманидаги Хайробод қишлоғи яқинида тоғ дарёсига чўкиб кетди.

25 сентябрь куни Тоғли Матчо туманининг прокурори Азизмурод Сабуров ЙТҲҲ «Нива» автомашинасининг техник носозлиги туфайли келиб чиққанлигини хабар қилди.

"Чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг чегарачилари Модруштак қишлоғи яқинида Хайробод қишлоғи томонга кетаётган эди. Довонга кўтарилиш вақтида «Нива»нинг мотори тўсатдан ўчиб қолган ва машина орқага кета бошлаган. Ҳайдовчи ва тўрт нафар чегарачи машианадан сакраб тушиб қолган. Йўловчилардан бири чиқа олмагани ва чўкиб кетгани хабар қилинмоқда",- деди туман прокурори.

Азизмурод Сабуровнинг сўзларига қараганда, фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар муҳофазаси бўйича минтақавий штаб ходимлари «Нива»ни дарёдан чиқариб олдилар, лекин йўловчининг жасади, шунингдек еттита автомат топилмади.

Жасадни ва қуролларни излаш давом этмоқда.

Тожикистон МХДҚ чегара қўшинларининг бош бошқармасидагилар бу ҳодиса ҳақида ахборотга эга эмасликларини тан олишди.

XS
SM
MD
LG