Ссылки доступа

Украина расмийлари ҳарбий омборда юз берган портлаш ҳақида баёнот беришди (видео)


Украина бош вазири Владимир Гройсман баёнот бериб, Винница вилоятидаги Калиновка яқинида жойлашган ўқ-дорилар омборида юз берган ёнғиннинг илк талқини – ташқи фактор эканлигини маълум қилди.

"Ҳозирча олдиндан айтишимиз мумкинки, мутахассисларнинг айтишича, ёнғин ўзидан ўзи пайдо бўлмаган, тўғрироғи ташқи фактор оқибатида юз берган", – деди бош вазир.

Бош штабда Калиновкадаги ёнғиннинг келиб чиқишига диверсия эҳтимолини назардан қочиришмаяпти. Винницадаги омбор Украинадаги энг йирик қурол-яроғ омбори ҳисобланади.

Украина ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зорян Шкирякнинг айтишича, бу "Россия диверсиясидир". Бу ҳақда у Фейсбукда ёзди.

Калиновкадаги ўқ-дорилар омборида ёнғин ва ундан кейинги портлашлар маҳаллий вақт билан тунги 22.00ларда бошланди. 30 мингга яқин аҳоли хавфсиз жойга олиб чиқилди. Тарқатилган хабарларга кўра, бир аёл жароҳат олди – у туман шифохонасига ётқизилди.

Бундан ташқари, 50 километр радиусда ҳаво ҳудудлари беркитилди ва Винница-Киев автомобил йўлида ҳаракат тўxтатилди, поездлар ҳаракатида йўналишлар ўзгартирилди.

60 гектар майдонни эгаллаган ҳарбий омборда 188 минг тонна ўқ-дори сақланади.

XS
SM
MD
LG