Ссылки доступа

ҚРда овозларни сотиб олиш факти бўйича биринчи жиноий иш қўзғатилди


Бош прокуратура Ўш шаҳрида овозларни сотиб олганлик факти бўйича жиноий иш қўзғатди. Назорат органининг маълумотларига кўра, икки фуқаро шаҳарда яшайдиган аёлга президентликка номзод Ўмурбек Бабановни қўллаб-қувватлаши учун икки минг сом таклиф қилган.

Назорат органининг матбуот хизматида хабар беришларича, сотиб олиш факти бўйича жиноят иши ташвиқот кампанияси бошлангандан бери биринчи шундай ишдир. Иш Ўш шаҳар судига ўтказилган бўлиб, уни кўриб чиқиш 3 октябрга белгиланган. Ҳуқуқбузарларга 300 минг сомгача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид солмоқда.

Бишкекда эса овозларни сотиб олишнинг бошқа факти бўйича материаллар жиноят-процессуал қонунчилиги доирасида қарор қабул қилиш учун туман судига жўнатилган. Бош прокуратура хабарига кўра, пойтахтда яшовчи шахс, гўёки, унга сайловчиларни топиб бериши учун 2 минг сом таклиф қилган «Онугуу-Прогресс» партияси штабининг вакилига нисбатан чоралар кўриш ҳақида милицияга мурожаат қилган.

Президент сайлови 15 октябрга белгиланган.

XS
SM
MD
LG