Ссылки доступа

Тожикистонда “молиявий пирамида”нинг олти нафар раҳбари фирибгарликда айбланди


Тожикистонда “Ҳафт бурж” компаниясининг олти нафар раҳбари фирибгарликда айбдор деб топилди ва турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Бундан аввал Тожикистон Бош прокуратураси «Ҳафт бурж» компаниясини молиявий пирамида дея эълон қилган эди.

Компания раҳбарларидан бири Осимжон Маъруфов 8 йил озодликдан маҳрум этилди, дея хабар берди 25 сентябрь куни Душанбе шаҳридаги Сино туман суди вакиллари. Компания таъсисчилари Олим Маъруфов ва Ориф Расулов 10 йил қамоқда ўтирадиган бўлди. Саиджон Саъдуллоев, Раҳимбек Саидов ва Шарифбек Хушмаҳмадов панжараортида 11 йил умрини ўтказади.

Шуни айтиш керакки, уларнинг ҳар уччаласи 125 минг долларни ўзлаштириб олганларисабаб2015 йилда қидирувга берилган эди. Ўшанда Душанбешаҳар Сино туман суди Саъдуллоев С.Х., Саидов Р.К. ва Хушмаҳмадов Ш.М. эшитувларда қатнашмаслик мақсадида мамлакатни тарк этгани ҳақида маълум қилган эди.

Фуқаролар 130, 260, 500, 2000 ёки 9000 доллар тўлаганларидан сўнг тармоқ бизнеси аъзолигига қабул қилинарди. Улар бу бизнесга бошқа фуқороларни ҳам жалб қилишар ва топилган маблағдан даромад олишар эди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг кузида Сино туман суди «Ҳафт бурж» компаниясининг икки раҳбари - Олим Маъруфов ва Ориф Расуловни фирибгарликда айбдор деб топган ва ҳар бирини 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган эди. Ўшанда ОАВ «Ҳафт бурж» устидан компания бизнесига пул бериб, кейинчалик алданиб қолган 158 нафар фуқаро судга ариза бергани ҳақида маълум қилган эди.

Ҳукм қилинганларнинг адвокати ўз ҳимоясидагилар мижозларига 618 минг долларни қайтариш имконияти яратилиши учун уларни озод қилишни суддан сўради. Бироқ суд қонунда бу чора қайд қилинмаганини айтиб, рад жавобини берди.

XS
SM
MD
LG