Петицияда таъкидланишича,Қозоғистонда ўрнатилган амалдаги қонунчиликда зарур процедуралар йўқлиги сабаб судлар БМТ қўмиталарининг қарорларини ҳаётга татбиқ эта олмаяпти. Бош прокуратура фуқароларга жавоб беришда зарур қонунлар йўқлигига таянади.
Қозоғистон 1992 йилнинг 2 март куни БМТнинг аъзоси бўлган. Бироқ, петицияда таъкидланишича, БМТнинг учта қўмитаси томонидан 2011 йилдан бери чиқарилган Қозоғистонга оид қарорлардан бирортаси ҳам ижро этилмаган. Шу йилнинг ўзида Қозоғистонга оид камида бешта қарор қабул қилинган.
Бундан аввал Остонада истиқомат қилувчи фуқаро Жаслан Сулейменов билан боғлиқ ҳодиса ҳақида хабар қилинган эди. У шу йилнинг март ойида Қозоғистонга қарши суд жараёнида ютиб чиққан эди. Қўмитанинг маълум қилишича, у қамоқхонада қийноқларга солинган, колонияда унга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлинган, унга ҳуқуқий муҳофазаланиш йўлида самарали ёрдам тавсия қилинмаган. Бундан аввал Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ижроси таъминланиши учун бу қарорларни рус тилидаги матни йўқлиги сабаб ваколатли давлат идораларига юбора олмаётганини маълум қилган эди.