Ссылки доступа

Тожикистонда бир қатор таълим марказларини фуқароларни чет элга ўқишга юбориш ҳуқуқидан маҳрум қилишди


Тожикистон таълим ва фан вазирлиги «Мультикид» ва ТМ-International таълим марказларини мамлакат фуқароларини хорижга ўқишга юбориш лицензиясидан маҳрум қилди. Яна бир таълим маркази - SCORP TJ ёпилди.

«Бу муассасалар рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган ҳолда, хорижий маълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлаш соҳасида фаолият олиб борган, Тожикистон фуқароларини чет элга ўқишга жўнатиш билан шуғулланган», - деб баён қилди Таълим ва фан вазирлигининг таълим назорати бўйича давлат хизматининг раиси Алидод Расулзода.

Унинг сўзларига қараганда, баъзи марказлар Таълим ва фан вазирлигининг тавсияномаларидан кейин ўз фаолият йўналишларини ўзгартиришди ва чет тилларига мамлакат ичида ўргатиш билан шуғулланадиган бўлди. «Таълим марказларининг бу фаолиятига бизнинг даъвоимиз йўқ», - деди амалдор.

Аввалроқ таълим марказлари хорижий мамлакатлар олий ўқув юртларининг кўргазмасини ўтказган эди. ТМ-International ўз кўргазмаларида Малайзиянинг олий ўқув юртларида таълим олиш бўйича лойиҳаларни намойиш қилди. Марказнинг ходимларидан бири бўлган Билол уларни фуқароларни чет элга ўқишга юбориш лицензиясидан маҳрум қилишганини тасдиқлади. «Бизнинг марказимиз ҳозир барча инглиз тилини ўрганувчиларни мамлакат ичида ўқитиш билан шуғулланмоқда», - деди Билол.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелда милиция ходимлари Душанбедаги «Мультикид» таълим маркази ташкил қилган хорижий олий ўқув юртлари кўргазмасини тарқатиб юборган эди. Улар тадбир бўлиб ўтаётган залга бостириб киришган ва унинг барча иштирокчиларини қувиб юборган эди.

ИИВда баён қилишларича, кўргазма ташкилотчиларида бу тадбирни ўтказишга Фан ва таълим марказининг рухсатномаси йўқ эди.

XS
SM
MD
LG