Умумий ҳисобда овоз бериш ҳуқуқига эса фуқароларнинг 72 фоизи референдумда иштирок этди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди.
Комиссия қарори эълон қилинишидан сал аввалроқ Ироқ парламенти Киркукка ҳарбийларни юбориш борасида қарор қабул қилди. Маълумки, бу шаҳар Ироқдаги курд мухториятининг раҳбарлари томонидан ўзлари назоратидаги ҳудуд сифатида кўрилади. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.
Парламент Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадийга мамлакат ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида зарур чоралар кўриш ва армияга баҳсли худудларни, жумладан Киркукни қайтариб олиш учун буйруқ бериш вазифасини юклади.
2014 йилда Киркук Ироқ Курдистонидаги ҳарбийлашган пешмерга гуруҳи назоратига ўтган эди. Курд мухториятининг маҳаллий ҳукумати минтақани 25 сентябрь куни бўлиб ўтган мустақиллик тўғрисидаги референдумга киритди.
Боғдод референдумни конституцияга қарши деб атади. Ироқ бош вазири овоз бериш натижалари бекор қилинишга чақирди. Ироқнинг Курд мухторияти мустақиллигига кўплаб курдлар истиқомат қиладиган Туркия ва Эрон қарши чиқди. Теҳрон ва Боғдод айримачилик кайфиятлари авж олишидан хавотирга тушмоқда.