Ссылки доступа

ҚРда парламент депутатлари сайловолди кампаниясида иштироклари боис мажлисларда қатнашмаяпти


“Фуқаро платформаси” жамоатчилик жамғармаси Жоғорку Кенгеш депутатларининг сайловолди штабларида иштироки ва парламент мажлисларида иштирок этмаётганидан ташвиш билдирди.

Ноҳукумат ташкилотининг эслатиб ўтишича, “Жоғорку Кенеш депутати мақоми” тўғрисидаги Қонунга кўра депутат парламент, фракция, қўмиталар мажлисларида иштирок этиши, кўрилаётган масалалар юзасидан овоз беришга мажбур.

«Бироқ Жоғорку Кенешнинг сўнгги мажлиси мисолидан хулоса қилиш мумкинки, мажлислар тўла таркибда ўтмаяпти ва депутатлар ўз зиммаларига халқ томонидлан юклатилган мажбуриятларни сидқидилдан бажаришмаяпти», - дея хулоса қилинади жамғарма баёнотида.

Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг фикрича, бу ҳолат “парламент фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек халқнинг сайлов жараёнларига ишончини йўқотмоқда”.

Шу муносабат билан, “Фуқаро платформаси” Жоғорку Кенеш депутатларини “бевосита қонун чиқариш фаолиятлари билан шуғулланишга, давлат ресурсларини ҚР президентлигига номзодларнинг айримларини қўллаб-қувватлашга сарфламасликка чақирди”.

XS
SM
MD
LG