Ссылки доступа

Туркманистонда V-Осиё ўйинлари ёпилиш маросимига чипталар ажиотажи юзага келди


Туркманистонда 17-27 сентябрь кунлари Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақалар якунида ўтказиладиган тадбирлар учун сотиладиган чипталар масаласида ажиотаж юзага келди.

Аслида томошабинларнинг катта қисмини Ашхободдаги ўқув юртларининг талабалари ташкил қилишига қарамай, чипталарга қизиқиш сунъий равишда кучайтирилди, деб хабар беради “Озодлик” радиосининг туркман хизматининг манбаси.

Чипталар нархи 7 манат (МБ курси бўйича 2 доллар - “қора бозор” курси бўйича 1 доллар)дан 100 манатгача баҳоланди. «Айрим холатларда туркман спортчиларининг чиқишлари арафасида чипталар атрофида ажиотаж пайдо бўлди. Туркманистонда миллий кураш, кураш бошқа турлари, бокс, кикбоксинг мусобақаларига қизиқиш кучли. Бу мусобақалар арафасида, бир кун аввал чипталар сотиб олиш мураккаб бўлди», - дейди “Озодлик” манбаси.

“Озодлик”билан суҳбатда бўлганларнинг айтишича, мусобақаларга ташриф буюрувчилар паспорт (балоҳатга етмаганлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) кўрсатган ҳолда чипта эгаси бўлишган,паспорт маълумотлари махсус базага жойлаштирилади ва томошабинларнинг исми шарифи чипталарга туширилади. Шундан сўнг кўрсатилган маълумотлар мусобақаларга кириш вақтида диққат билан текширилади.

“Мусобақалар ёпилишидан 3 кун олдинги ўйинларга телефонлар, видеокамера ва фотоаппаратлар билан кириш тақиқланди. Хавфсизлик назоратида бу каби буюмлари бўлган томошабинлар ортга қайтарилди. Кимдир телефонини қолдириш имкониятига эга бўлса яхши. Кимдир қариндошлари, ҳамкасбларининг телефонларини тўплаб олиб, ташқарида кутиб туришга мажбур бўлди”, дейишди сухбатдошлар.

“Озодлик”нинг Ашхободдаги манбаларинг айтишича, мусобақаларнинг асосий томошабинлари ўқув юртларининг талабалари бўлиб, бир хил спорт либосини кийган ҳолда секторларни эгаллаган ҳолда ўтиришарди. Шунингдек, давлат ходимлари, жумладан ўқувчиларга ҳамроҳлик қилаётган ўқитувчиларни ҳам учратиш мумкин эди.

XS
SM
MD
LG