Ссылки доступа

Қозоғистонда ОАВ учун “ташвиқот” тушунчасини киритиш таклиф қилинмоқда


Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги ОАВ масалаларига бағишланган қонун лойиҳасига “ташвиқот” тушунчасини киритиш таклифи билан чиқди.

Ҳозирча бу тушунча Қозоғистон қонунчилик актларининг бирортасида ҳам белгилаб қўйилмаган. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев 27 сентябрь куни Facebook орқали маълум қилди.

"Ташвиқот” деганда вазир Абаев “салбий маъноларга эга ғояларни қўллашни”, масалан, суицид (ўз жонига қайд қилиш), терроризм, радикал диний қарашлар, миллий ва ирқий тоқатсизлик тарғиботини тушунишини билдирган.

Вазир “ОАВ тўғрисида”ги қонунга қўшимча қилиб “ОАВ томонидан тарқатиладиганшахсий, оилавий, шифокор, банк, тижорат ва бошқа қонун бўйича махфий бўлган материаллар учун рухсат олиш мажбуриятини” киритиш зарурлигини таклиф қилмоқда.

— Биз журналистларнинг у ёки бу амалдорнинг кўчмас мулки ва қимматбаҳо автомобиллари тўғрисидаги маълумотларни ёритишларини тақиқлаб қўймоқчи эмасмиз. Булар юқорида қайд қилинган махфий маълумотлар сирасига кирмайди. Амалдорлар ва уларнинг нотўғри ҳатти-харакатлари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Айримларнинг фикрича, оилавий сир сифатида бир қатор амалдорлар ўз даромадларини яширишлари мумкин экан. Мен айтаман: «Йўқ, яшира олмайдилар», — дейди Даурен Абаев.

Унима учун давлат идораларининг журналистларга жавоб бериш муддати 15 кунгача узайтирилгани юзасидан ҳам изоҳ берди: «сўнги йилларда ОАВдан келаётган мурожаатлар сони ўн баробар кўпайди, бу ўз навбатида мурожаатлар диққат билан ўрганилишини тақозо қилади, аввал белгиланган муддат давлат идораларининг расмиятчилик учунгина жавоб қайтаришларига мажбур қилади».

XS
SM
MD
LG