Ссылки доступа

Олий Радада Винница яқинидаги ёнғиндан кўрилган зарарни $800 миллионга баҳолашди


Украинанинг Винница вилоятидаги ўқ-дорилар омборидаги ёнғиндан кўрилган зарар 800 миллион долларни ташкил қилди. Олий Раданинг миллий хавфсизлик ва мудофаа масалалари қўмитаси аъзоси Иван Винник бу ҳақда NewsOne телеканали эфирида баён қилди.

Винница яқинидаги ҳарбий омбордаги портлашлар 27 сентябрга ўтар кечаси содир бўлди. Украина ҳарбий прокуратураси ҳодисани қўпорувчилик сифатида баҳоламоқда.

Портлаш учувчисиз парвоз аппарати ёрдамида содир этилганлиги тахмин қилинмоқда. Украина Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зорян Шкиряк «Россиянинг қўпорувчилиги» фарази истисно қилинмаслигини айтиб ўтди.

Полициянинг маълумотларига қараганда, Калиновка ва яқин-атрофдаги қишлоқлардан 30 мингга яқин киши эвакуация қилинди . Ёнғин натижасида жабрланган икки киши ҳақида хабар қилинмоқда.

Винница – Киев йўналиши устидаги ҳаво кенглиги ва автомобиль трассаси ёпилган, поездларнинг ҳаракат йўналиши ўзгартирилган.

Портлаш содир бўлган ҳарбий омборларда Совет Иттифоқи даврида тахминан 188 минг тонна ўқ-дорилар сақланган. Ёниш майдони қурол яроғлар сақланадиган жойумумий ҳудудининг 10 фоизга яқинини эгаллади. Ҳозир Калиновкадаги қурол-яроғлар омборларидаги портлаш билан боғлиқ вазият барқарорлашган.

XS
SM
MD
LG