Ссылки доступа

Тожикистонда хавфсизлик чоралари кучайтирилди (видео)


Душанбе ва Тожикистоннинг йирик шаҳарларидаги кўчаларда қуролли ҳарбийлар ва милиция ходимлари пайдо бўлди. Мамлакатда жамоат тартибини сақлаш мақсадида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Милициянинг қуролли ходимлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, шунингдек, ҳарбий машиналар Душанбе марказидаги Исмоил Сомони ёдгорлиги олдида, Халқлар Дўстлиги майдонида ва пойтахтнинг бош кўчасида пайдо бўлди. Шаҳарда милиция патруллари сони оширилди.

“Озодлик” радиосининг тожик хизмати мухбирларининг хабар қилишича, хорижий давлатларнинг элчихоналари, элчилар қароргоҳлари, стратегик иншоатлар ва маъмурий биноларни ҳам қўриқлаш кучайтирилди.

Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржони Эмомалининг айтишича, пойтахтда хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши жамоат тартибини сақлаш ва эҳтимолий террор ҳужумларини олдини олишга қаратилган. РТ ИИВда эҳтимолий террор ҳаракатлари юзасидан изоҳ берилмади.

Маҳаллий таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, ҳукумат расмийлари номаълум сабабларга кўра хавфсизлик чоралари кучайтирилаётганини айтишмаяпти. Бу ўз навбатида пойтахт аҳолисини ташвишга тушишига сабаб бўлди. Тожик журналисти Алишер Зарифининг сўзларига кўра, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги жиноий элементларга қарши махсус амалиёт ўтказаётган бўлиши мумкин.

В Душанбе усилены меры безопасности
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:12 0:00

Тожикистон ҳукумати давлат ва диний байрамлар, саммитлар, халқаро тадбирлар вақтида ёки ҳуқуқ-тартибот идораларининг жанговор ҳолатини текшириш мақсадида хавфсизлик чораларини кучайтиради.

XS
SM
MD
LG