Ссылки доступа

Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари якунланди


Туркманистон пойтахтида Ёпиқ бинолардаги ва жанговар санъатлар бўйича V Осиё ўйинлари якунланди.

Мусобақа мезбонлари бу ўйинлар чемпиони бўлди. Туркманистон терма жамоаси ҳисобида 245 та медаллар, жумладан 89 олтин медаль бор. Иккинчи ўринда 42 та олтин нишонга эгалик қилган Хитой спортчилари, 36та олтин медаль соҳиби Эрон - учинчи ўринда. Қозоғистон ва Ўзбекистон, тегишлича, тўртинчи ва бешинчи ўринлардан жой олди.

Ёпиқ бинолардаги Осиё ўйинлари 16 сентябрда бошланди, расмий очилиш 17 сентябрь куни бўлиб ўтди. Мусобақалар 27 сентябрда якунланди. Уларда 64 мамлакатдан 5500 спортчи қатнашди.

Газ захираларига бой Туркманистон мусобақаларга узоқ вақт тайёрланди. Хусусан, 2,2 миллиард долларга аэропорт қурилди. Олимпия мажмуаси 5 миллиард долларга барпо этилди. Бундан ташқари, 45 минг кишилик стадион бунёд қилинди. Турли баҳолашларга кўра, тадбирга 10-15 миллиард доллар сарфланган.

XS
SM
MD
LG