Ссылки доступа

Путин ва Эрдўғон Анқарадаги учрашувда Сурия ва Ироқдаги вазиятни муҳокама қилади


Россия президенти Владимир Путин 28 сентябрда Анқарада Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғон билан Сурия ва Ироққа бағишланган музокаралар учун учрашади. Путиннинг Туркияга бир кунлик ташрифи икки етакчи телефон орқали гаплашганидан уч кун ўтгандан кейин бўлиб ўтади.

Телефон орқали суҳбат давомида улар Ироқнинг автоном Курд минтақасидаги мустақиллик ҳақидаги референдумни муҳокама қилдилар.

27 сентябрь куни Эрдўғон маъмурияти Путин билан музокараларда, кутилганидек, икки томонлама ва халқаро муносабатларҳақида, хусусан, Сурия ва Ироқдаги вазият тўғрисида гап боради, деб хабар қилди.

Москва ва Анқара Суриядаги урушда турли кучлар тарафида. Россия ва Эрон Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаяпти, Туркия ва АҚШ Асадга қарши турган ҳар хил қўзғолончи гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда.

Бироқ Россия, Туркия ва Ироқ аввалроқ шу ойда Остонадаги музокараларда Идлиб – Суриянинг мухолифат кучлари назоратида бўлган шимолий ҳудудида «деэскалация ҳудуди»ни яратишга келишиб олганди. Бошқа учта «деэскалация ҳудудлари» июлдан бошлаб, Суриянинг турли қисмларида фаолият кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG