Ссылки доступа

Ироқ расмийлари Ироқ Курдистонида референдум натижалари бекор қилинишини талаб қилмоқда


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий якшанба куни Ироқ Курдистонида курд ўлкасининг мустақиллигига бағишланган референдум натижалари бекор қилинишини талаб қилди.

«Бу референдум бекор қилиниши ва Конституция доирасида мулоқот бошланиши лозим. Биз ҳеч қачон референдум натижалари бўйича музокаралар олиб бормаймиз. Биз Ироқ қонунларини Конституцияга биноан Курдистоннинг барча туманларида қўллаймиз», — деди Абади 27 сентябрь куни Ироқ парламенти депутатларига қарата сўзлаган нутқида.

Мухтор ўлка сайлов органлари томонидан эълон қилинган овоз бериш натижаларига кўра, 25 сентябрда бўлиб ўтган референдумда мустақиллик ғоясини қўллаб сайловчиларнинг 92,7 фоизи овоз берган. Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг 72 фоизидан кўпроғи иштирок этди.

Reuters ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, парламент Абадига мурожаат қилиб курдлар томонидан назорат қилинадиган Киркук шаҳрига қўшин юбориш ва нефть конлари устидан назорат ўрнатиш таклифини берди. «Ҳукумат Киркукдаги нефть конларини нефть вазирлиги назоратига қайтариши керак», — дейилади парламент резолюциясида. Ҳужжат матни билан Reuters таниш.

Турли этнос вакиллари истиқомат қиладиган Киркук тумани “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳи жангариларининг ҳужуми оқибатида Ироқ армияси ортга чекинган 2014 йилдан бери курдларнинг “пешмерга” қуролли отрядлари назоратида ушлаб турилибди.

XS
SM
MD
LG