Ссылки доступа

ҚР парламентининг пленар мажлислари президент сайловлари тугагунича тўхтатилади


Жўқўрғу Кенешнинг ялпи йиғилишлари президент сайловлари тугагунича, икки ҳафтага тўхтатилади. Парламент спикери Чинибой Турсунбеков бу ҳақда 28 сентябрь кунги мажлисда эълон қилди. У буни кворум етишмаслиги билан изоҳлади.

«Бор-йўғи 59 депутат қайддан ўтган. Бу кворум йўқлигини билдиради. Шуниниг учун бугунги мажлис тугади. Энди биз сизлар билан қўмиталар ва фракцияларда учрашамиз. Кейин – сайловлардан сўнг», - деди у.

Қирғизистон парламентида 120 депутат йиғилади. Улар ҳафтада икки марта қонунлар лойиҳалари бўйича муҳокама қилиш ва овоз бериш учун ялпи мажлисларга йиғилишади.

15 октябрь куни мамлакатда президент сайловлари ўтказилади. Ижтимоий тармоқларда депутатларнинг сайловолди кампанияларида фаол иштирок этаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG