Ссылки доступа

Қозоғистонлик журналист Лукпан Ахмедёровга нисбатан иш тўхтатилди


Дастлабки тергов органлари жиноят таркиби йўқлиги учун, «Уральск янгиликлари»нинг бош муҳаррири Лукпан Ахмедёровга нисбатан жиноят ишини ёпди, деб хабар берди «Адилсоз» матбуотни ҳимоя қилиш ташкилоти, 28 сентябрда.

Аввалроқ Ахмедёровга ҳокимият вакилини ҳақорат қилганлик айби қўйилган эди. 29 июль куни маҳаллий полициячи Одил Турманов Лукпанов билан телефон орқали гаплашганидан сўнг, Уральск шаҳар ИИБга ариза бериши билан тергов ишлари бошланган эди.

- Мен шҳардан узоқда эканлигим туфайли, унга шаҳардан узоқда эканлигимни, ҳозир кела олмаслигимни такрорлашга тўғри келди. У қатъий талаб қила бошлади, мен шунда унга қўполроқ қилиб, тахминан «… кириб кетмайсанми» каби гап айтишга мажбур бўлдим, - деди шунда Лукпан Ахмедёров, ўзи полицияга келишни рад этганини изоҳлаб.

«Уральск янгиликлари» газетасида ишлаш вақтида бир неча марта ҳужумларга учраган Уральск шаҳридаги журналист Лукпан Ахмедёров амалдорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари томонидан бир неча бор судга тортилган.

XS
SM
MD
LG