Ссылки доступа

Афғонистонда худкушнинг ҳужуми пайтида ўндан ортиқ хавфсизлик ходимлари ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Қандаҳор музофотида худкушнинг ҳужуми натижасида Афғонистон хавфсизлик кучларининг камида 12 нафар ходими ўлдирилди ва яна бир қанчаси яраланди, деб хабар қилмоқда, полиция 28 сентябрда.

Хабарларга қараганда, портлатиш воситалари билан тўлдирилган «Хамви» автомашинасини бошқарган худкуш портлатиш қурилмасини Маъруф туманидаги ҳокимият ва полиция штаб-квартираси яқинида ҳаракатга келтирган. Бу қирғин келтирувчи ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди.

«Талибан» жангарилар Маъруф тумани марказининг бир қисмини қўлга киритганини баён қилди, бироқ Дурроний ва провинциянинг бошқа икки вакили бу баёнотни рад этди.

Дурроний «Толибон»нинг ҳужуми қайтарилганини айтди.

Минглаб «Хамви» автомашиналари АҚШ ҳарбийлари томонидан Афғонистон армияси тасарруфига берилган эди. Ўтган бир неча йил давомида «Толибон» ўнлаб бу қимматбаҳо ҳарбий машиналарни эгаллаб олган.

АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис ва НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг 27 сентябрь куни Қобулга ташрифи пайтида исёнчилар халқаро аэропорт ҳудудига бир қанча ракета учирганди. Ўшанда ҳужум учун жавобгарлик ҳақида «Толибон» ва «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи баёнот берганди.

XS
SM
MD
LG