Турчиновнинг қайд қилишича, ёнғин натижасида ўқ-дориларнинг улкан қисми йўқотилган. Бўлиб ўтган ҳодиса Украина ўз ҳарбий арсеналини қўриқлашга қодир эмаслигидан далолат беради, деб таъкидлади миллий хавфсизлик кенгаши котиби.
Украинанинг энг катта ҳарбий омборхоналаридан биридаги ёнғин 27 сентябрь ўтар кечасига содир бўлган. Снарядлар ҳалигача портлашда давом этмоқда. Украина ҳокимият органлари зарарни 800 миллион долларга баҳоладилар.
Украина ҳарбий прокуратураси мазкур ишни қўпорувчилик сифатида тергов қилмоқда. Тергов бу ишга Россиянинг алоқадорлигини ҳам истисно этмаяпти. Бироқ терговчилар ҳозирга қадар ташқи диверсион гуруҳлар қолдирган ҳеч қандай изларни аниқлаганлари йўқ.