Ссылки доступа

Тошкент адвокатлари Нурулло Отахоновни ҳимоя қилишдан бош тортди (видео)


Туркиядаги муҳожиротдан ватанига қайтгач Тошкент аэропортида ушланиб, 27 сентябрда Тоштурмага қамалган ëзувчи Нурулло Отахоновни судда ҳимоя қилишдан бир неча адвокат бош тортди.

Ўзбекистон ëзувчилар уюшмаси Нурулло Отахоновни уюшма сафидан ўчириб ташлади. Ёзувчига нисбатан "Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз" моддасига биноан жинои иш қўзғатилган.

Адвокат ëллаш учун Тошкент шаҳар адвокатлар коллегиясига борган ёзувчининг турмуш ўртоғи Гулнора Отахонованинг айтишича, бирданига бир неча адвокат унинг турмуш ўртоғини ҳимоя қилишдан бош тортган. "Қўрқамиз, деяпти ҳаммаси. Чунки бизни обориб-обкелади бу ишга аралашсак, деб қўрқиб ўтиришибди. Икки -учтаси рад қилди"¸ – дейди у.

Суҳбатдошга кўра¸ Отахоновнинг багажи ичидаги Туркияда чоп қилинган “Бу кунлар “ китоби ва компьютери Яшнобод туман ИИБ терговчиси Музаффар Каримов тарафидан олиб қўйилган. "Бу кунлар" асарига экстремистик ғояларни тарғиб қилган адабиëт сифатида экспертиза хулосаси берилипти. Агар мустақил бир экспертиза "китоб мазмунан эсктремистик ғояга асосланмаган", деб хулоса берса аҳвол яхшиланишидан умид қилса бўлади деб айтишди юристлар"¸ –дейди Отахонова.

Отахонов Нуруллога нисбатан 11 май куни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш моддаси бўйияа жиноий иш қўзғатилди. Унга нисбатан сиртдан айблов эълон қилиниб, қидирув эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 63 ёшли ёувчи Нурулло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) Туркияда икки йиллик ихтиёрий қувғинда яшаб келган. Тошкент аэропортида учоқдан тушганларидан сўнг милиция ходимлари Нурулло Отахоновнинг қўлига кишан таққанлар. Шундан сўнг ёзувчи милиция бўлимига олиб кетилган. Ҳозирда Отахонов Тоштюрьмада сақланмоқда.

Туркияда чоп этилган "Бу кунлар" китобида ёзувчи мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ривожланишини танқид қилмоқда. Шунингдек, ёзувчи президент Ислом Каримов томонидан ўрнатилган режимни ва авторитаризмни кескин танқид қилган.

XS
SM
MD
LG