Унинг маълумотларига қараганда, икки мамлакат ишчи гуруҳларининг чегараларнинг қолган 15% ни аниқлаш ҳақидаги музокаралари21 дан 27 сентябргача Боткенда бўлиб ўтди. Музокаралар якуни бўйича баённома тузилди.
5 сентябр куни Бишкекда,Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвнинг Қирғизистонга ташрифи вақтида, қирғиз-ўзбек чегаралари бўйича шартнома имзоланган эди.
Ҳукумат хабарига қараганда, шартномада 1378 километрлик умумий чегаранинг 1170 километри белгилаб берилган бўлиб, бу умумий чегаранинг 85% ни ташкил қилади. Қолган 208 километр (15%) йилнинг охиригача аниқланиши хабар қилинган эди.
28 сентябрь куни Қирғизистон парламенти шартномани ратификация қилди. У Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Тошкентга сафари пайтида Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан имзоланиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу ташриф 5 октябр куни бўлади.
Белгилаб олинмаган чегаралар боис, чегараолди ҳудудларида аҳоли ўртасида бир неча бор низолар келиб чиққан.