Ссылки доступа

Қозоғистонда ўқитувчининг “сиртмоқдаги” ўлимини тергов қилишмоқда


Чимкент шаҳри яқинидаги Мартоба қишлоғида осилган ҳолда ўлиги топилган мактаб ўқитувчисининг ўлимини «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича тергов қилишмоқда. Жанубий Қозоғистон вилояти ички ишлар департаментининг матбуот котиби Салтанат Каракозова бу ҳақда хабар қилди.

У мазкур можаро ҳақидаги ахборот Қоратов полиция бўлимига 26 сентябрь куни келиб тушганини айтди.

Полициянинг ахборотига қараганда, 58 ёшли, Мартобада яшовчи киши мактабда математикадан дарс берган. «Факт бўйича тергов бошланган. Суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган», — деди Каракозова. Тергов сирини сақлаш билан асолаган ҳолда, полиция ҳозирча бу ўзини ўзи ўлдиришнинг сабабларини очиқлай олмаяпти.

XS
SM
MD
LG