Twitter' вакиллари пайшанба куни Сенатнинг разведка қўмитасида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган эшитувларда Россия томонидан тарқатилган ёлғон хабарлар ўтган йили АҚШдаги президентлик сайлов компанияси даврида сохта аккаунт ва интернет-ботлар томонидан фойдаланилганлигини айтишди.
Эшитувларда таъкидланишича, Russia Today телеканали 2016 йилда Twitter'да ўзининг 1800 хабарини жойлаштириш учун 274 минг доллар тўлаган. Бу хабарлар стандарт янгиликлар истеъмолчилари бўлмиш мақсадли аудиторияларга юборилган. Бу твитлар қайси янгиликлар сюжетига бағишлангани ойдинлаштирилмади.
Сенатнинг разведка қўмитаси аъзоси республикачи Джеймс Ланкфорднинг айтишича, айнан Россия «троллар фабрикаси» Twitter' компанияси орқали АҚШ давлат гимни ижроси вақтида профессианал футболчиларнинг ўрнидан туришни истамаганлари боис жамиятда баҳсларни келтириб чиқаришга ҳисса қўшган. Уларнинг фикрича, шу тариқа ўйинчилар полициянинг афрамерикаликларга бўлган муносабатига норозилик билдиришган. Бу ҳодиса президент Трамп Америка байроғига ҳурмат бажо келтирмаган ўйинчиларни бўшатиш борасида футбол командалари хўжайинларига чақириғидан кейин, Америка матбуотининг диққат марказида бўлган эди.