Ссылки доступа

Ўзбек-қирғиз чегарасида “Маданият” назорат-ўтиш пункти очилмоқда


Қирғизистонинг Жалолобод вилоятидаги Новкент туманида қирғиз-ўзбек чегарасида «Маданият» НЎП очилиши режалаштирилмоқда.

Озодлик радиосининг қирғиз хизмати мухбирининг хабарига кўра, НЎПнинг ҳар икки томонидан 300га яқин киши чегараларнинг очилишини кутмоқда. Тантанали тадбирда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг маҳаллий хокимиятларининг вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур назорат-ўтиш пункти чегаралардан ўтиш учун 2004 йилда очилган эди, аммо 2016 йилда ўзбек томони уни бир томонлама ёпишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябрида икки мамлакат ўртасидаги чегаралардан ўтишни соддалаштириш мақсадида Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманидаги “Баймақ-автойўл” ва Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги “Дўстлик” Назорат-Ўтиш пунктларида ўтиш енгиллаштирилган эди.

XS
SM
MD
LG