Ссылки доступа

"ИД" Сурияда ҳукумат кучларининг ортидаги шаҳарни эгаллаб олди


Сурияда «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи Ал Қарётайн шаҳрини ўз назорати остига олди. Бу ҳақда Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази хабар қилмоқда. Маҳаллий журналистлар хабарни твиттерда тасдиқламоқда.

Шаҳар ҳукумат қўшинларининг анча ортида, Палмирдан жануби-шарқда жойлашган.

Бир қатор хабарларга қараганда, шаҳарда исломчиларнинг «мудроқдаги бўлинмаси» ҳаракат қилган. Шаҳарни эгаллаб олиш жиҳодчилар Дайр аз Зор шаҳридан жанубда Сурия қўшинларига ҳужум қилишга уриниш пайтига тўғри келди.

XS
SM
MD
LG