Ссылки доступа

Бобомурод Абдуллаев МХХ ертўласида, адвокатига уни ёнига кириш изни берилмади


Журналист Бобомурод Абдуллаев Тошкентдаги Гвардейский, деб ном чиқарган Миллий Хавфсзлик Хизматининг ертўласида сўроқ қилинмоқда. Журналист нимада айбланаётгани маълум эмас.

Бир кун аввал МХХ терговчилари Абдуллаевнинг уйида тинтув ўтказиб, компьютери хотира қаттиқ дискини ҳамда бир қатор CD ва DVD дисклар ҳамда “Муҳаммад Пайғамбар ҳаёти” номли китобни олиб кетишган.

Бобомурод Абдуллаевни устидан илк маҳкама 1 октябр куни Юнусобод тумани судида бўлиши кутилмоқда. Адвокати Муножот Парпиевага шанба куни Абдуллаев билан учрашишга рухсат берилмади. Шанба куни Бобомурод Абдуллаев билан учрашиш учун борган ҳимоячиси Муножот Парпиевага хавфсизлик хизмати масъуллари маҳкум ёнига киришга рухсат бермаган.

Бобомурод Абдуллаев нимада айблагаётгани маълум эмас. Дастлаб у Юнусобод туманида юз берган ўғирлик жиноятида гумон қилинувчи сифатида кўрилаётгани айтилганди. Лекин, маълум бўлишича, Бобомурод Абдуллаев иши билан Миллий Хавфсизлик Хизмати шуғулланмоқда.

Ўзбекистонда футбол журналисти сифатида танилган 44 ёшли Бобомурод Абдуллаев ўтган чоршанба куни қўлга олинди. Икки кун ўтиб унинг қариндошларига журналист ҳибсда ушлаб турилгани маълум бўлди. У бир неча йил мобайнида Британиянинг уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR)нинг Тошкентда мухбири бўлиб ишлаган. Яқинда у ўзбек футболини кескин танқид қилди.

XS
SM
MD
LG