Ссылки доступа

Атамбоев: Сайловларда вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишлар бостирилади


«Президентилик сайловлари вақтида вазиятни беқарорлаштиришга бўлган ҳар қандай уриниш кескин бостирилади», - деб баёнот берди ҚР президенти Алмазбек Атамбоев 2 октябрь куни мамлакат Хавфсизлик Кенгаши мажлисида.

Давлат раҳбари маъмуриятининг ахборот сиёсати бўлими тарқатган хабарга кўра, мажлисда «Жўқўрғу Кенеш депутатининг оммавий тартибсизликлар ва куч билан ҳокимиятни эгаллаб олиш гумони билан ҳибсга олиниши жараёнида президентлик сайловларига миллий хавфсизликни таъминлаш масаласига эътибор қаратган ҳолда тайёргарлик кўриш билан боғлиқ чора –тадбирларни амалга ошириш» муҳокама қилинди.

«Кутилаётган президентлик сайловлари жараёнида биз учун мамлакатда тинчлик ва бирдамлик жуда ҳамзарур. Биз мамлакатимиз учун муҳим бўлган даврда бирор-бир иғвогарликка йўл қўйишимиз керак эмас. Фуқароларимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Тартибсизликлар келтириб чиқаришга бўлган уриниш кўзга ташлангудек бўлса, қонунларга биноан жазо муқаррарлигини кафолатлашимиз керак», - деди Атамбоев. Унинг бу сўзларини президент матбуот хизмати келтирди.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни ҚР Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси Жўқўрғу Кенешнинг «Қирғизстан» фракциясидан депутати Қанатбек Исаев ва уюшган жиноий гуруҳнинг айрим аъзоларини хибсга олди. Улар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG