Ссылки доступа

Қозоғистон ОАФ дисквалификация тўғрисидаги қарорга изоҳ берди


Халқаро Оғир атлетика федерацияси (IWF) Ижроия қўмитаси 30 сентябрь куни Бухарестда бўлиб ўтган мажлисида бир овоздан 9та миллий федерацияни, жумладан Қозоғистон Оғир атлетика федерацияси (ФТА)ни бир йил муддатга дисквалификация қилиш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлади.

2016 йилнинг июнь ойида Тбилисида бўлиб ўтган қўмита мажлисида уч ва ундан ортиқ аксилдопинг меъёрларини бузган миллий федерацияларни дисквалификация қилиш юзасидан қарор қабул қилинган эди. Бунда Пекин (2008 й) ва Лондон (2012 й) Олимпаиада ўйинлари вақтидаги допинг меъёрлари қайта текширувдан ўтказилганидан кейинги натижалар эътиборга олинди. Бу масала бўйича якуний қарор IWF ижроия қўмитасининг Руминия пойтахтида 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида қабул қилинди.

IWF хабарларига кўра, бу каби чоралар Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Хитой, Молдова, Россия,Туркия ва Украина миллий федерацияларига нисбатан ҳам кўрилмоқда. Айтилишича, бу мамлакатларнинг командалари шу йилнинг 28 ноябридан 5 декабригача Американинг Анахайм шаҳрида бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига қўйилмайди.

1 октябрь куни кечқурун Қозоғистон ОАФ эълон қилган баёнотда таъкидланишича, Қозоғистоннинг катта ёшдаги терма жамоаси 12 ой муддатга мусабақалардан четлаштирилиши юзасидан қабул қилинган қарор махсус комиссия қарори билан муддатдан аввал олиб ташланиши мумкин экан.

«Қозоғистон федерацияси мазкур масалани кўриб чиқилишининг барча босқичларида айрим сабабларга кўра санкцияларга муносиб эмаслигини таъкидлаб келган. Федерация бошқарув таркиби тўлалигича ўзгартирилди, аксилдопинг сиёсати ва фаолияти жиддий такомиллаштирилди ва кескинлаштирилди, бунинг натижасида қозоғистонлик спортчиларда 2016 ва 2017 йилларда тақиқланган препаратларнинг мавжудлиги қайд қилинмади”, — дейилади Қозоғистон ОАФ баёнотида.

XS
SM
MD
LG