Ссылки доступа

Лас-Вегасда отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳат олди


Лас-Вегасдаги казинода юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди. 24 кишининг жароҳат олгани маълум қилинди. Отишма Route 91 Harvest қишлоқ мусиқа фестивали вақтида юз берди. Бу ҳақда жабрдийдаларни қабул қилган Лас-Вегасдаги шифохона вакилларига таяниб Reuters хабар тарқатди.

Лас-Вегаснинг Mandalay Bay казиноси ва меҳмонхона атрофидаги кўчалар полиция томонидан беркитилди.

Полиция хабарига кўра, гумондорлардан бири зарарсизлантирилди, аммо суриштирув ишлари давом этмоқда.

Хабарларга кўра, “полиция билан боғлиқ ходиса” сабабли маҳаллий аэропорт айрим самолётларни бошқа аэропортларга жўнатмоқда.

XS
SM
MD
LG