Ссылки доступа

Тожикистонда президент маъмурияти давлат муассалари раҳбарларини камтарроқ бўлишга чақирди


Тожикистон президентининг ижро аппарати ўз хати билан жойлардаги маъмуриятлар ва давлат муассасалари раҳбарларини ўз расмий сайтларида ўз-ўзини мақташларни тўхтатиб, эътиборни кўпроқ ахборот тақдим этишга қаратишга чақирдилар.

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Ёқубжон Ўроқовнинг айтишича, хатда камроқ мақтанчоқлик билан машғул бўлиб, кўпроқ ўз фаолиятлари ва ютуқлари ҳақида маълумот беришга диққат-эътиборни қаратиш тавсиси берилган.

Бундан буён давлат тузилмалари расмий сайтларининг фаолиятини яхшилаш мақсадида мониторинг олиб боерилади. Шунингдек хатда веб-ресурсларни хакерлик бузишлар ёки вирусли ҳужумлардан сақлаш мақсадида техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва хавфсизлантириш тавсия қилинган.

Рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Аҳлиддин Салимовнинг таъкидлашича, Тожикистондаги аксарият сайтлар эски платформада ишлаб чиқилган бўлиб, рақамли хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Унинг сўзларига қараганда, ҳозирда ҳокимият органлари нафақат ўз сайтлари, балки расмий ҳужжатлар жўнатиладиган ўз электрон почталари хавфсизлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўришлари керак.

Давлат органлари матбуот хизматлари ходимларининг айтишича, бюрократия ахборот кечикиш билан чоп этилишининг асосий сабаби ҳисобланади. Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар ҳар қандай ахборот раҳбарият томонидан маъқулланмасидан сайтга қўйилмайди. Баъзан бунин учун бир неча кун керак бўлади.

XS
SM
MD
LG