Ссылки доступа

Атамбоев қирғиз-ўзбек чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев умумий узунлиги 1 280 километрни ташкил қилувчи қирғиз-ўзбек давлат чегараларининг 85 фоизини демаркацияланишини кўзда тутувчи қонунни имзолади.

2 октябрь куни имзоланган қонунга кўра, икки республика ўртасидаги 1 170 километрдан зиёд чегара эндиликда тўлалигича аниқлаштирилиб олинди.

Марказий Осиёдаги мазкур икки давлат ўртасидаги чегаралар билан боғлиқ масала Совет Иттифоқи тарқалиб кетиб бу республикалар мустақилликка эришган 1991 йилдан бери йирик муаммо сифатида кўриб келинарди. Чегаралар яқинида турли можаролар юз бериб, бу низолар айрим ҳолларда отишма ва зўравонликларга айланиб кетган пайтлар ҳам бўлган.

Ўзбекистонни 27 йил бошқарган Ислом Каримовнинг ўтган йили вафотидан сўнг вазият яхши томонга ўзгара бошланди. Каримов ўрнига келган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида қўшнилар билан муносабатларни яхшилаш устивор йўналиш эканлиги ҳақида баёнот берди.

Чегаранинг 85 фоизини делимитация қилиш тўғрисидаги ҳужжат 5 сентябрь куни Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. Қирғизистон парламенти Шартномани 28 сентябрь куни ратификация қилди. Айни дамда Қирғизистон ҳудудидидаги Ўзбекистонга тегишли Сўх ва Шоҳимардон эксклавлари ва Ўзбекистон ҳудудидаги Қирғизистоннинг Барак эксклави атрофидаги ҳудудлар баҳсли участкалар сифатида кўрилади.

XS
SM
MD
LG