Ссылки доступа

Сапар Исақов: Россиянинг Қирғизистондаги иккинчи ҳарбий базаси юзасидан музокаралар олиб борилмоқда


««Қирғизистон Республикасининг фикрича, нафақат Қирғизистонда, балки минтақадаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида жанубга ҳарбий база жойлаштирилиши керак. Аммо ҳозирча бизда ҳар икки томондан якуний қарор йўқ. Бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда», - деди Россиянинг «РИА новости» агентлигига интервью берган ҚР бош вазири Сапар Исақов.

Қирғизистон ҳукуматининг раҳбари журналистнинг «Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев РФ ҚРга Тожикистон билан чегарага ҳарбий базасини жойлаштириши мумкин, деб баёнот берган эди. Бу масалада Россия томони билан музокаралар олиб борилмоқдами?”, деган саволига шу тариқа жавоб қайтарди. Сапар Исақовнинг айтишича, «бу масала бўйича тегишли вазирликлар даражасида консультациялар олиб борилди».

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҚР Бош вазири расмий ташриф билан Россияда бўлди ва қатор учрашувлар ўтказди, жумладан россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан музокаралар олиб борди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасида ҚРнинг Чуй вилоятидаги Қант шаҳрида 2003 йилда Россия ҳарбий авиабазаси очилган эди.

XS
SM
MD
LG