Мухолифатчилар “бир неча бор рухсат берилмаган оммавий тадбирларга даъват қилганликда” айбдор деб топилди. Улар 29 сентябрь куни Нижний Новгороддаги митинг бошланишида ушланган эдилар. Ўша куннинг ўзида улар, 2 октябрь куни бўладиган судда қатнашиш шарти билан, қўйиб юборилди.
Навальный ўзига чиқариган ҳукмни “[Россия президенти Владимир] Путинга юбилей совғаси" сифатида баҳолади ва ўз тарафдорларини 7 октябрь куни Санкт-Петербургда митинга чиқишга чақирди. Волков эса норозилик сифатида очлик эълон қилди.