Ссылки доступа

Дональд Трамп Лас-Вегасдаги фожиа муносабати билан халққа мурожаат қилди


АҚШ президенти Дональд Трамп қурбонлар сони бўйича АҚШ тарихидаги энг катта фожиа - Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан душанба куни миллатга мурожаат қилди.

50дан ортиқ ўлганлар ва 400 дан ортиқ турли даражадаги жароҳат олиб, яраланганлар бор. Бу – мусиқа фестивали иштирокчиларига ўқ узган 64 ёшли Стивен Пэддок ҳаракатларининг оқибатидир.

Зўравонликнинг соф кўриниши – президент содир бўлган ҳодисани шундай баҳолади, деб хабар бермоқда «Америка овози». Полициячиларнинг акс-таъсирига муносабат билдира туриб, Трамп уларнинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

Оқ уй раҳбари фожиа муносабати билан давлат байроқларини туширишга буйруқ берди.

Аввалроқ, душанба куни президент Трамп фожиа оқибатида жабрланганлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига "Твиттер"да чуқур ҳамдардлик билдирган эди.

XS
SM
MD
LG