Ссылки доступа

Қозоғистонда талаба қиз фожиали ЙҲҲ бўйича шартли муддат билан қутулди


Оқтўба (Қозоғистон) шаҳридаги суд 2 октябрь куни Жубанов номидаги университетнинг 19 ёшли талабаси Сезим Самрутга чиқарилган ҳукмни эълон қилди.

Уни икки йилу олти ойга шартли равишда озодликдан маҳрум қилишди. Ҳукм чиқарилишидан сал олдин судланувчи қиз жабрланувчилардан кечирим сўради ва судга уни озодликдан маҳрум қилмасликни сўраб мурожаат қилди.

18 ёшли Сюзанна Гамидова ҳалок бўлган ва яна бир киши жароҳат олган шов-шувли ЙҲҲ 7 октябрь куни шаҳар парки ҳудудида рўй берди. Ўша пайтгача ҳайдовчилик стажи бир йилни ташкил қилган Сезим Самурат чап томондаги автомобиль унга келиб уриладигандек туюлгани учун ўнгга кескин бурилгани ҳақида изоҳ берди. Суд экспертизасининг фаразига кўра, у автомобилини соатига 91 км тезликда ҳайдаган.

XS
SM
MD
LG