Ссылки доступа

Таниқли олим Ҳофиз Бобоёров Тожикистонни тарк этди


Таниқли тожик файласуфи ва Тожикистон Фанлар Академияси қошидаги замонавий жараёнларни ўрганиш ва прогнозлаштириш марказининг собиқ раҳбари Ҳофиз Бобоёров мамлакатни тарк этиб, Германияга келиб жойлашди.

Олим “Озодлик” радиосининг тожик хизматига 2 октябрь куни берган ёзма жавобида Германияда эканлигини тасдиқлади. Ҳафиз Бобоёров Тожикистонни тарк этишига мажбур қилган сабаблар ҳақида гапиришни истамади.

Ҳофиз Бобоёров 2011 йилда Бонн университетининг фалсафа факультетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган эди. «Ўшанда менда Германияда бир умрга қолиш имкониятлари бор эди, аммо мен ватанимга хизмат қилишни афзал кўрдим. Олти йил ўтиб мен, бошқа бир мақомда яна Германияга қайтдим», - дея ёзади олим.

Ҳофиз Бобоёров фикрлари ҳам расмий ҳукуматга, ҳам муxолифатга ёқмайдиган саноқли олимлардан биридир. 2015 йилда у президент Эмомали Раҳмонга “Миллат лидери” ва “Тожикистон тинчлиги ва миллий бирлиги асосчиси” титули берилишига очиқчасига қарши чиққан эди. Бу титул давлат раҳбари ва униг оиласига умрбод жиноий жавобгарлик даҳлсизлигини таъминлайди.

Ҳофиз Бобоёров эълон қилган мақоласидан сўнг Тожикистон Фанлар Академияси қошидаги замонавий жараёнларни ўрганиш ва прогнозлаштириш марказининг раҳбари лавозимидан озод қилинди.

XS
SM
MD
LG