Ссылки доступа

Россия: Сурияда жангарилар командирлари йўқ қилинди, улар орасида қозоғистонликлар ҳам бор


Россия ОАВ Мудофаа вазирлигига таяниб, Сурияда икки кун аввал Россия авиазарбалари натижасида “Ислом Давлати” (ИД) экстремистик гуруҳининг етти нафар дала қўмондони, жумладан келиб чиқиши Қозоғистондан бўлган жангари йўқ қилинганини маълум қилди.

«Турли даражали етти нафар дала қўмондони, жумладан қозоғистонлик бўлган, ИШИДнинг Фрот водийсидаги жанговар бўлинмалари ҳаракатларини мувоффиқлаштириб турган Абу Ислом ал-Қозоқий йўқ қилинди», — деб баёнот берди Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков. У ИД гуруҳига нисбатан арабча ДАИШ иборасини қўллади.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, жангарилар сўнгги икки кун давомида Россияҳарбий-космик кучларининг Фрот дарёси шарқий соҳилларида олиб борган амалиётлари натижасида йўқ қилинган.

«Авиация зарбаси натижасида ИШИДнинг хорижлик ёлланма жангарилари тўпланадиган ва тайёргарликдан ўтадиган маркази, шунингдек Шимолий Кавказдан келган 40га яқин жангари ва террорчиларнинг кўчма гуруҳийўқ қилинди», — деди Конашенков. Унинг бу гаплари Россия янгиликлар агентлиги томонидан тарқатилди.

XS
SM
MD
LG