Ссылки доступа

Фейсбукдаги "Россия рекламаси"ни АҚШнинг 10 миллион аҳолиси томоша қилди


Фейсбук ижтимоий тармоғининг 10 миллионга яқин АҚШдаги фойдаланувчилари, эҳтимол, Россия тўлаган сиёсий эълонларни томоша қилди. Бунда бу рекламанинг 44 фоизи АҚШда 2016 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган президент сайловларидан олдин кўрилган, 56 фоизи эса – сайловдан кейин, деб маълум қилинган компания сайтида.

Эълонларнинг аксарияти ўткир ижтимоий ва сиёсий мавзулар, шу жумладан, ЛГБТ ҳуқуқлари, ирқий масалалар, қуролга бўлган ҳуқуқлар, иммиграцияга дахлдор. Улардан айримлари учун Россия валютасида ҳақ тўланган.

Кеча Facebook компанияси АҚШ Конгрессига 2016 йилги президент сайловлари даврида фойдаланувчиларга намойиш қилинган 3000 дан зиёд реклама постлари ҳақидаги ахборотни тақдим қилиши керак эди. Ижтимоий тармоқ раҳбарияти бу рекламани Россия билан боғламоқда.
Facebook'да хабар қилишларича, улар умумий суммаси 100 минг долларга тенг бўлган реклама харидорлари изидан чиқдилар. Уларнинг фикрича, бу билан аввалроқ кремль тарғиботини илгари сурган “троллар фермаси” шуғулланган.

Эшитишлардан икки ҳафта ўтиб Facebook раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқнинг сиёсий рекламага нисбатан сиёсати ўзгартирилиши ҳақида эълон қилди. У ижтимоий тармоқ Россия “троллар фабрикаси” томонидан фейсбук имкониятларидан фойдаланишига жавобан қандай жавоб беришини тушунтирган матн чоп этди ҳамда видеолавҳа ёзиб олди.

XS
SM
MD
LG