Ссылки доступа

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Фармонов озодликка чиқарилди (видео)


3 октябрь куни, 10 йилдан ортиқ ҳибсда сақланган, қўшиб берилган жазо муддати яна 4 йилдан кейин тугаши кутилаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармонов озодликка чиқди. Фармоновнинг турмуш ўртоғи Озода Ёқубова Аъзам Фармоновнинг ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов ҳамроҳлигида уйига қайтаётганини айтди.

Инсон ҳуқуқлари Ўзбекистон-Германия форуми ўтган йили суратга олган фикльмда қамоқхонада сақланаётган маҳбус турмуш ўртоғи билан учрашиб келиш машаққатлари, Аъзам Фармоновнинг қамоқхонадаги ҳаёти, унинг қийноқларқа солингани тўғрисида айтиб берган эди.

Аъзам Фармонов Жаслиқдаги (Қорақалпоғистон) қамоқхонада ўн йилдан зиёд қамоқ муддатини ўтади. Бу вақт мобайнида амнистия акти унга ҳеч ҳам қўлланилмади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг озод этилиши арафасида Ўзбекистонга БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳиднинг ташрифи тўғри келди. Бу ташриф 12 октябрь кунга қадар давом этади.

39 ёшли Аъзам Фармонов 11 йил муқаддам товламачиликда айбланиб, 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Фармоновга қарши жиноий иш соҳта эканлигини таъкидладилар. 2016 йилнинг майида унинг жазо муддатига қамоқхона ички тартибини бузганлик айби билан 5 йилу 26 кун муддат қўшиб берилганди.

XS
SM
MD
LG