Ссылки доступа

Туркманистон Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўрмоқда


Туркманистон расмийлари ёпиқ иншоатларда ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинлари якунланиши биланоқ, мустақиллик кунини байрам қилишга тайёргарликни бошлаб юборди.

Айни дамда давлат идоралари, корхона ва ўқув муасссаларининг ходимлари иштирокида байрам тантаналарига оммавий репетиция ўтказилмоқда. Иштирок этувчилар рўйхати куни кеча тасдиқланди.

27 октябр куни Туркманистон давлат мустақиллигининг 26 йиллигини байрам қилади. Туркманистондаги Озодлик радиосининг туркман хизмати манбаларининг маълум қилишича айрим давлат идораларида рўйҳат 30 сентябрь куни тузилган.

"Рўйхатга киритилган иштирокчилар, 2 октябрдан бошлаб ҳар куни икки соат аввал ишдан озод қилинади ва улар мустақиллик кунига тайёргарлик кўриш тадбирларида қатнашадилар. Бу тайёргарлик Мустақиллик кунига қадар давом этади. Октябрь ойи ўрталаридан бошлаб улар куннинг иккинчи ярмидан бошлаб тўлалигича ишдан озод қилинадилар", - дейди Озодлик радиосига Ашхободдаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан.

Хабарларга кўра, оммавий тадбирларда иштирок этувчиларнинг ташқи кўринишига ҳам янги талаблар қўйилган. Пойтахтдаги давлат корхоналаридан бирининг ходими Озодлик радиосига маълум қилишича, иштирокчилар маълум ранг ва кўринишдаги янги либосда бўлишлари керак. Кийимлар ходимлар ҳисобидан корхона томонидан тиклади.

Мамлакат ОАВ байрам тадбирлари, жумладан мустақиллик байрамига тайёргарликлар юзасидан мунтазам хабар бериб туради. Хабарларга қараганда, давлат раҳбари байрам тадбирларини “юқори дараждада ўтказиш” юзасидан фармойиш чиқарган. Бироқ, оммавий тадбирлар, намойиш ва концертлар иштирокчилари, уларнинг сони ҳақида расмий маълумотларда хабар берилмаган.

XS
SM
MD
LG