Ссылки доступа

Бишкек марказида буқанинг ҳужуми оқибатида бир аёл жабрланди


Бишкек марказида буқанинг ҳужуми оқибатида бир аёл жабрланди. Бу ҳақда Тез ёрдам станцияси маълум қилди.

Жабрдийда “юмшоқ тўқималарининг шикастланиши” ташҳиси билан шифохонага ётқизилди. Ҳуқуқ-тартибот идорасининг ходими ҳам кичик жароҳат олди, аммо у тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилмади.

Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни ҚР ижтимоий тармоқларида пойтахт марказида санқиб юрган буқа акс этган фото ва видео кенг тарқалди. Кўрилган чора тадбирлар натижасида жонивор милиция патрули ходимлари томонидан ушланди.

Пойтахт ИИББ тарқатган хабарга кўра, буқанинг эгалари аниқланди, улар милиция бўлимида кўрсатма бермоқда. Улар ҳодисага изоҳ беришар экан, арқонини узиб қочиб кетган ҳайвонни қувиб ета олишмагани айтишди.

Маълумотларга кўра, жабрдийда аёлнинг даволаниши учун буқанинг эгалари томонидан тавон тўланиши билан боғлиқ масала кўриб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG