Ссылки доступа

Тожикистоннинг РФдаги элчихонаси муҳожирни калтаклаганлар жазога тортилишини талаб қилмоқда (видео)


Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси душанба куни РФ Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди, деб хабар берди дипломатик ваколатхона матбуот котиби Сарвар Бахти, 3 октябр куни.

Унинг сўзларига қараганда, нота юборилишига яқинда “Москва” савдо маркази қўриқчилари томонидан Тожикистон фуқароси Наврўз Зикировнинг калтакланиши сабаб бўлди.

«Биз тергов пухта ва холислик билан олиб борилишини, айбдорлар жавобгарликка тортилишини талаб қилдик. Биз шунингдек, бу иш бўйича олиб борилаётган тергов ҳақида бизни хабардор қилиб туришларини ҳам сўрадик. Бизнинг элчи Имомуддин Сатторов Тожикистон фуқароси қаттиқ калтакланганини ва жазо ҳам шунга яраша бўлиши кераклигини таъкидлади", — деди Сарвар Бахти.

Бундан аввал РФ президенти ҳузуридаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш РФ ИИВга мурожаат қилиб, пойтахт жанубий-шарқидаги “Москва” савдо марказида Тожикистон фуқаросининг калтакланиши билан боғлиқ ҳодиса ва шундан сўнг мазкур республика фуқороларини оммавий тарзда ҳибсга олишлар юзасидан текширув ўтказишни илтимос қилган эди.

Сарвар Бахти, бундан аввал, Наврўз Зикиров бозор ичидаги ўзаро келишмовчиликлар туфайли калтакланганини айтган эди.

Избиение мигранта стало поводом для массовых волнений в Москве
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:38 0:00

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни кечқурун Москванинг Тихорецк бульварида “Москва” савдо маркази ходимлари - Тожикистон фуқоролари ва ХҚК (Хусусий қўриқлаш корхонаси) ходимлари ўртасида оммавий тўқнашувлар бўлиб ўтган эди. Тўқнашувларга 27 ёшли Наврўз Зикировнинг калтакланиши ва вафот этгани ҳақидаги миш-мишлар сабаб бўлди.

“Москва” СМ дирекцияси Наврўз Зикировни шифохонадан чиқиши биланоқ Тожикистонга жўнатиб юборди. Балжувон тумани Дектур қишлоқ кенгаши раиси Абдуғаффор Қодировнинг айтишича, “Москва” СМ ва тожик муҳожирлари ўртасида яна тўқнашув юз бермаслиги мақсадида Наврўз ватанига қайтариб юборилган.

XS
SM
MD
LG