Ссылки доступа

Олмаота яқинида самолёт ҳалокатида беш киши ҳалок бўлди


Олмаота яқинида Ан-28 санавиация самолёти ҳалокатга учраши оқибатида самолёт бортида бўлган беш кишининг ҳаммаси ҳалок бўлди, дея хабар берди маҳаллий ОАВ Қозоғистон ИИВ Фавқулотда вазиятлар қўмитасига таянган ҳолда.

Ҳодиса 3 октябр куни Олмаота вилоятининг Или туманида Междуречинск қишлоғи яқинида юз берди. Самолёт ерга қулаб тушган ва ёниб кетган.

Олмаота вилоят акимати маълумотларига кўра, самолёт деҳқон хўжалиги ҳудудига қулаб тушган. "Қулаб тушиш вақтида ҳаво кемаси электр узатиш тармоғига зарар етказди, шундан бошқа фуқаро иншоатлари бузилмади", -дейилади акимат матбуот хизмати хабарида.

Қулаб тушган самолёт мижозга маслаҳат бериш мақсадида Олмаота-Шимкент-Олмаота йўналишида ҳаракатланаётган эди, дея хабар берди Tengrinewsагентлигига East Wing авиакомпаниясининг вакиллари. Ташкилот маълумотига кўра, самолётда беш киши: ҳаво кемаси командири Геннадий Ше, иккинчи учувчи Евгений Кутафин, авиатехник Бейшебек Акматбаев ва икки нафар тиббиёт ходими бор эди.

Санавиация самолёти Олмаотадан Шимкент томон 18.35 да хавога кўтарилди, 18.47 да эса Олмаотадан 28 километр узоқликда локатор экранидан ғойиб бўлди. Кўп ўтмай расмийлар ёнаётган самолёт топилганини маълум қилишди.

XS
SM
MD
LG