Ссылки доступа

Қўшма Штатлар Россиянинг Сан-Францискодаги консуллигининг “ишғол” қилинганлигини рад этди


Қўшма Штатлар Россиянинг Сан-Францискодаги дипломатик мулки ҳудудига “ноқонуний кирганлик” айбловини рад қилдилар. АҚШ давлат департаментининг таъкидлашича, бино қўриқчилари шунчаки дипломатлар ва уларнинг оилалари қароргоҳни келишилган муддатда тарк этган-этмаганлигини текширган.

Давлат департаменти вакили Хизер Нойерт кўрик қулфларни бузишсиз ва махсус хизматлар иштирокисиз ўтганлигини уқтириб ўтди. АҚШ ҳокимият органлари россияликларга хоналарни бўшатиш учун 1 октябрга қадар қўшимча вақт тақдим этди, деб қайд қилди Нойерт.

Бундан бир кун аввал Россия ТИВ Америка ҳокимият органларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан норозилик билдириб, бўлиб ўтган ҳодисани Сан-Францискодаги ваколатхонани “ишғол қилиш” деб атади. Россия тарафи хона эшиклари бузиб очилганлигини даъво қилмоқда.

Июль сўнгида Конгресс томонидан Москвага қарши санкцияларнинг кенгайтирилишига жавобан Кремль АҚШдан Американинг Россиядаги элчихонаси ва бош ваколатхоналари ходимлари сонини қисқартиришни талаб қилди. Вашингтон эса Россиянинг Сан-Францискодаги бош ваколатхонаси ҳамда Вашингтон ва Нью-Йоркдаги ваколатхоналар ишини тугатаётганлигини маълум қилди. АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Жон Теффт Озодлик Радиосига берган интервьюсида Россия дипломатик миссияси вакилларига ўтказилган босим ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади.

XS
SM
MD
LG