Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилари журналист Абдуллаевни озод қилишга чақирди


Қароргоҳи Францияда жойлашган ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи Ўзбекистон расмийларини журналист Бобомурод Абдуллаевни озод қилишга чақирди. Унинг тарафдорларига кўра, журналист бир неча кундан буён ташқи дунё билан мутлақ алоқасиз, ҳибсда қолмоқда.

“Биз Ўзбекистон ҳукуматини зудликда журналист Бобомурод Абдуллаевни озод этишга, унинг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз фикрини ирод қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга, очиқ судловни таъминлашга ва унинг олдига адвокати ҳамда яқинларининг киришига рухсат беришга чақирамиз”, дейилади Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси баёнотида.

Бобомурод Абдуллаевнинг турмуш ўртоғи Катя Балxибоева эри йўқолгани ҳақида 27 сентябрь куни маълум қилди. 29 сентябрь куни милиция xодимлари уларнинг уйига тинтув билан келди.

Милиция вакили 29 сентябрь куни xабар қилишича, 44 ёшли Бобомурод Абдуллаев ўғирликда гумон қилиниб қўлга олинди. Таниқли тошкентлик адвокат Муножот Парпиевага шанба куни Абдуллаев билан учрашишга рухсат берилмади. Шанба куни Бобомурод Абдуллаев билан учрашиш учун борган ҳимоячиси Муножот Парпиевага хавфсизлик хизмати масъуллари маҳкум ёнига киришга рухсат бермаган.

Ўзбекистонда футбол журналисти сифатида танилган Бобомурод Абдуллаев “Озод овоз” мустақил веб сайтига асос солган. Британиянинг уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR)нинг Тошкентда мухбири бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG