Ссылки доступа

Бишкек ва Ўшда Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтади


Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги xабарига кўра, 6 октябрь куни Бишкекда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланади.

Шу куни пойтахтга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг вакиллари ташриф буюради. "Октябрь" кинотеатрида "Ойқиз эртаги" ўзбек киноси намойиш этилади. 6 октябрь куни кечқурун Т.Сатилганова номидаги Миллий филармонияда Ўзбекистон истеъдодлари концерт беради.

7 октябрь куни - маданият кунлари Ўш шаҳрида давом этади, "Семетей" кинотеатрида ўзбек фильмлар намойиш этилади. Бундан ташқари, Султон Ибраимов номидаги Миллий драма театрида концерт режалаштирилган. Тадбирлар доирасида "Ҳозирги Ўзбекистон" фотокўргазмаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

2016 йилнинг кузидан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларниниг совуб кетишидан кейин мамлакатлар алоқалари яxшиланиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG