Ссылки доступа

Олмаота вилоятида Ан-28 самолёти ҳалокатини ўрганиш мақсадида комиссия тузилди


Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция қўмитаси Олмаота вилоятида санитар авиацияси республика марказига тегишли самолёт иштирокида юз берган авиаҳодисани ўрганиш мақсадида комиссия тузилганини маълум қилди.

3 октябр куни санавиациянинг Олмаотадан Шимкент шаҳрига парвоз қилаётган Ан-28 самолёти ҳавога кўтарилганидан 12 дақиқа ўтиб Олмаотадан 28 километр узоқликдаги Междуреченск қишлоғи яқинида локатордан йўқолиб қолди. Кўп ўтмай расмийлар ёниб кетган самолёт топилгани ҳақида маълум қилишди. Олмаота вилояти акимати маълумотига кўра, самолёт деҳқон хўжалиги ҳудудига қулаб тушган.

Самолёт бортида бўлган беш кишининг ҳаммаси: экипаж аъзолари – ҳаво кемаси командири Геннадий Цой (Қирғизистон фуқороси), иккинчи учувчи Евгений Кутафин, авиатехник Бейшебек Акматбаев, – шунингдек, икки шифокордан иборат санитар авиация бригадаси: акушер-гинеколог Талгат Патсаев ва шифокор-реаниматолог Жанибек Артиқбаев ҳалок бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг сўзларига қараганда, ҳалокатга учраган самолёт электр узатиш линиясига зарар етказди, турар жой бинолари зиён кўрмади.

XS
SM
MD
LG