Ссылки доступа

Журналист Солижон Абдураҳмонов озод этилди


Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Қамоқxонадан чиқиш пайтида журналистни ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг вакили Абдураҳмон Ташанов кутиб олди.

67 ёшли журналист 2008 йилда гиёҳванд моддалари истеъмол қилиш айби билан 10 йилга қамалган эди. Солижон Абдураҳмонов Қорақалпоғистонда фаолият юритиб келган саноқли мустақил журналистлардан бири бўлган.

Солижон Абдураҳмонов ишлаган Uznews.net мустақил нашри бош муҳаррири бўлган Галима Бухорбоева журналистнинг озод этилишини олқишлади. "Унинг озод бўлиши Ўзбекистонда Каримов ўлими ортидан рўй берган ҳокимият алмашинуви сабаб рўй берди, бунга мен тўлиқ аминман, - деди Бухорбоева.

У 2008 йил 7 июнида машинасидан гиёҳванд моддалари топилган дея, наркотик моддалар истеъмол қилиш айби билан ҳибсга олинган эди. Тиббий анализлар Абдураҳмонов ҳеч қандай наркотик истеъмол қилмаганини исботлагач, айблов "наркотик моддалар савдоси"га ўзгартирилган ва у 10 йилга қамалган эди.

Солижон Абдураҳмонов шу кунгача айбловларни рад қилиб келди ва милициянинг ўзи гиёҳванд моддаларни машинасига ташлаганига ишонишини билдирган.

Все эти годы Солиджон Абдурахманов отрицал выдвинутые против него обвинения. Журналист уверен, что наркотики в его машину подбросили сотрудники милиции в целях возбуждения против него уголовного дела.

XS
SM
MD
LG