Ссылки доступа

Россиянинг бир нечта шаҳрида Навальнийни қўллаб-қувватловчи тадбирлар тақиқланди


Россиянинг бир нечта шаҳри расмийлари Алексей Навальнийнинг тарафдорларига мухолифатчини қўллаб-қувватлаш мақсадида 7 октябрь кунги тадбирлар ўтказилишини тақиқлади. Жумладан, Москва мэрияси шаҳар марказида митинг ўтказиш мақсадида берилган бешта аризани рад қилди.

Намойиш ўтказиш учун бир нечта жой таклиф қилинди, бироқ “холис сабабларга кўра” уларнинг ҳаммаси рад қилинди", дейилади ТАСС хабарида.

Санкт-Петербургда ҳам 7 октябрдаги мухолифат тадбири тақиқланди – чоршанба куни суд Навальнийнинг маҳаллий штаби Марс майдонида митинг ўтказишга рухсат бермаган шаҳар мэрияси устидан аризасини рад қилди.

Калуга, Кемерово, Воронеж ва Томск расмийлари ҳам Навальний тарафдорларининг пикет ўтказиш борасидаги илтимосини рад қилишди. Калугада инкор қилинишининг сабаби пикетда “объектнинг ўзи” – Навальнийнинг иштирок этмаслиги билан изоҳланди. Воронеж расмийлари эса мухолифатчининг қўллаб-қувватланиши билан боғлик тадбирни, гўёки “ноқонуний сайловолди ташвиқоти” дея баёнот беришди.

Айни дамда Навальний тарафдорларига пикет ўтказиш рухсати биргина Екатеринбургда берилди.

Навальнийнинг ўзи ва унинг сайловолди штаби раҳбари Леонид Волков ҳибсда ушлаб турилибди. 2 октябрь куни суд уларни “бир неча бор рухсат берилмаган оммавий тадбирларга чақириқ билан шуғулланганликда” айбдор деб топди. Мухолифатчиларнинг ҳар бири 20 кун ҳибсда ушлаб турилади.

XS
SM
MD
LG