Ссылки доступа

Комиссия: Ан-28нинг “қора қутиси” экспертиза учун Москвага юборилади


Олмаота яқинида ҳалокатга учраган Ан-28 самолётининг парвозлар тўғрисида маълумот берувчи қурилмаси Москвада экспертиза қилинади. Бу ҳақда 4 октябрь куни Олмаотада брифинг ўтказган Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазирининг ўринбосари, авиаҳалокатни ўрганиш Давлат комиссияси раҳбари Роман Скляр маълум қилди.

«Фожиа жойидан холис маълумот қурилмаси топилди, қурилма парвоз ва параметрик маълумотларни ўрганиш ва расшифировка қилиш мақсадида МДҲ мамлакатлари давлатлараро авиация қўмитаси (Москвадаги) лабораториясига юборилади», — деди Скляр.

Олмаотадан Шимкентга парвоз қилаётган Ан-28 самолёти сешанба куни кечқурун Олмаота яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортида бўлган беш кишининг ҳаммаси ҳалок бўлди.

Комиссия раиси берган маълумотларга кўра, 1990 йилда ишлаб чиқарилган мазкур самолётнинг парвозга берилган сертификатининг муддати 2018 йилнинг ёзида тугаши керак эди. Комиссия ишни якунлаганидан сўнг, «инсоний қурбонлар бўлган мазкур авиация ҳалокатини ўрганиш натижалари расман эълон қилинади”, деди Скляр.

Олмаота халқаро аэропортининг парвозлар хавфсизлиги бўйича инспекцияси бошлиғи Виктор Аушев аэропортда бўлиб ўтган брифингда “қора қути” ёнғинда зиён кўрганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG